Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:36

"Гурунгхона"дан сиёсий майдонга айланаётган тармоқлар


*Озодлик жорий йилда ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп тармоқларнинг барчасида ўз саҳифасига эга бўлди. Бизни Facebook, Twitter, Одноклассники, Инстаграм, Мой Мирдан изланг!

*Мухлисларимизнинг тармоқлардаги фаоллиги ушбу йилда анча ошди. Одноклассникидаги “озодликчилар” 370 мингга яқинлашди, Facebookда эса 200 мингдан ошди.

*Ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган воқеалар бешлиги. Тармоқларни “портлатган” Шайх ўлими ва трендга кирмаган президент сайлови.

Ўзбекистонда Интернет тезлиги ўта ночорлиги ва ҳукумат чекловларига қарамай, ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги кун сайин ошиб бораяпти. Бу фаоллик Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам кузатилмоқда.

Озодлик жорий йилда ўзбекистонликлар орасида машҳур бўлган барча ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини очди. Facebook, Twitter, Одноклассникидан ташқари ушбу йилда Instagram ва Мой Мир тармоқларида ҳам Озодлик саҳифалари ташкил қилинди.

Ижтимоий тармоқлар сўз эркинлиги мутлақо бўғилган Ўзбекистонда бугунги кунда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар борасида ўз фикрини эркин билдириш ва ҳукуматга қарши мухолиф фикр айтиш учун асосий саҳнага айланаяпти.

“Араб баҳори” қўзғолонларидан кейин янада оммалашган ижтимоий тармоқлар оддий “гурунгхона”дан бугунги кунда жиддий суҳбатлар ва сиёсий баҳслар майдонига айланди.

Матбуот бўғилган Ўзбекистонда пайдо бўлган ахборот бўшлиғини ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар тўлдираяпти.

Бугунги кунда www.ozodlik.org тўсиб қўйилгани боис ўзбекистонликлар Озодлик мақолаларини асосан ижтимоий тармоқлар орқали кузатиш имконига эга.

Однодаги 370 минг ва FВдаги 200 минг "озодликчи"

Дунё бўйича энг машҳур тармоққа айланган ва бугунги кунда 1 миллиарддан зиёд фойдаланувчиси бўлган Facebookдаги Озодлик саҳифаси аъзолари сони 200 мингдан ошди.

Facebook ўзининг оммабоплиги билан ижтимоий тармоқлар орасида биринчиликни қўлдан бермай келаяпти. Ушбу тармоқда ҳар минутда бир миллиондан ортиқ Интернет саҳифасига оид линклар қўйилади.

Ҳар соатда Facebook орқали 4,5 миллион одам турли тадбирларга таклифномалар олади.

Тармоқ фойдаланувчиларининг ярми ўз саҳифасига ҳеч бўлмаганда бир кунда бир марта киради. Ҳар дақиқада Facebook тармоғи воситасида юз минг одам дўстлашади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Одноклассники ижтимоий тармоғида 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик "ўтиради". Уларнинг 370 мингга яқини эса Озодлик мухлисларидир.

Жорий йилда Озодлик Инстаграм ва Мой Мир тармоқларида ҳам ўз саҳифаларини очди, бугунги кунда ушбу тармоқлардаги саҳифаларимиз аъзолари ҳам кун сайин кўпаяпти.

Тармоқларни “портлатган” Шайх ўлими ва трендга кирмаган президент сайлови

Жорий йилда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, трендга айланган воқеаларни саралашда Озодликнинг замонавий технологиялар бўйича мутахасиси Тўлқин Умаралиевга мурожаат қилдик.

Умаралиевга кўра, суриялик уч яшар болакайнинг ўлик ҳолда денгиз соҳилидан топилиши ва унинг сурати ижтимоий тармоқ юзерларига қаттиқ таъсир кўрсатган.

Турли агентликлар тарқатган суратда асли Сурия-Туркия чегарасидаги Кобани шаҳридан бўлган Айлан Курдийнинг соҳилда ётгани акс этганди.

Соҳилларга бормайман¸ соҳилда бир фарëд бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

Айлан акаси ва онаси билан бирга Юнонистон ҳудудига қайиқда ўтаётган пайтда чўкиб кетгани маълум бўлди.

Шунингдек, таниқли уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти ҳақида на расмий матбуот ва на телерадиоканаллар хабар бергани йўқ. Лекин Шайх ўлими ижтимоий тармоқларда портлаш даражасига етди.

Жорий йилда тармоқларда кўп муҳокама қилинган бошқа воқеалар ҳақида Умаралиев билан суҳбатда танишасиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:35 0:00
Бевосита линк

Тармоқларни тўсишга уринишлар

Йил бошида Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий тармоқлардан худди Араб давлатларидаги сингари норозилик ва намойишлар келтириб чиқарувчи омил сифатида ҳайиққан бўлса, йил охирига келиб тармоқлар расмий Тошкент учун ИШИД хавфи сифатида кўрилаяпти.

Кейинги ярим йил мобайнида ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар бўйича назоратни кучайтиргани кузатилаяпти.

Ўзбекистон расмий матбуоти ва телевидениеси Facebook, Twitter ва Одноклассники каби ижтимоий тармоқларни қораловчи материалларни бериб келаяпти. Давлат телевидениеси ҳатто ижтимоий тармоқларни "атом бомбаси"га тенглаштирган.

Тармоқларни чеклаш уринишлари оқибатида таълим муассасалари - мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим даргоҳларида уяли телефон, ноутбук ва таблетлардан фойдаланиш чекланган.

Ўзбекистон ҳукуматининг махсус низомига кўра, таълим даргоҳларида уяли телефонни чўнтакда олиб юриш ёки бўйинга осиб олиш қатъиян ман қилинган.

Ўзбекистонда кўплаб сайтларга тўсиқ қўйилгани боис Тошкент ҳукумати халқаро ташкилотлар тарафидан Интернет душманлари қаторига қўйилган.

Мамлакатда Интернет, айниқса UZ миллий зонасида рўйхатдан ўтган доменлар қаттиқ назорат остига олингани айтилади.

Жорий йилда Skype, Viber, Telegram каби мессенжерлар алоқасида мунтазам муаммо кузатилди.

Номи тилга олинган мессенжерлар Ўзбекистонда кейинги йилларда ахборот алмашинувнинг асосий манбаи сифатида жуда оммавийлашиб кетди.

Мустақил Интернет нашрларини блок қилган Ўзбекистон ҳукуматининг профилактика баҳонасида, охир-оқибат, мобиль мессенжерларни ҳам чеклашидан хавотир билдирилмоқда.

Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати WhatsApp, Viber va Telegram каби мессенжерлар трафигини жиловлаш учун ўтган йили Исроилдан махсус жосуслик дастурларини сотиб олган ва МХХнинг тўрт ходими хорижда махсус тренинг ўтаб ҳам қайтган.

Wikileaks веб саҳифаси томонидан чоп этилган ҳужжатлардан аён бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати жосуслик дастурларини сотиб олиш ва МХХнинг тўрт ходимини шу дастур бўйича тренингдан ўтказиш учун ярим миллион доллардан зиёд пул сарфлаган.

XS
SM
MD
LG