Линклар

logo-print

Ўзбекистон пойтахтидаги Samarqand Darvoza савдо маркази олдида портлаш бўлгани тўғрисидаги хабар ёлғон экани, миш-мишни тарқатганлар қидирилаётгани тўғрисида тилга олинган марказ маъмурияти вакилига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.

“Ҳозир ижтимоий тармоқларда, шунингдек, Telegram каналларида Samarqand Darvozaга ҳужум қилингани тўғрисида бўҳтон тарқатилмоқда. Бу ёлғон! Айбдорларни излаш бошлаб юборилган ва улар республикамиз қонунларига биноан қаттиқ жазоланади”, деган Samarqand Darvoza савдо маркази маъмурияти вакили.

Ижтимоий тармоқларда Samarqand Darvoza савдо маркази олдида гўёки автомашина портлагани, қурбонлар борлиги тўғрисида хабар тарқатилган ва унга сурат ҳам илова қилинган эди.

Podrobno.uz сайтига кўра, суратда айнан шу марказ олдида 2014 йил 29 ноябрида содир бўлган воқеа акс этган бўлиб, ўшанда “Жигули” автомашинаси ёниб кетган эди.

XS
SM
MD
LG