Линклар

Бугун доллар ва евро рублга нисбатан кўрсаткичларини янгилаб, навбатдаги поғонага кўтарилди. 1 евро 80 рублга тенглашди ва бу жорий йил августидан буён энг юқори кўрсаткичдир. АҚШ доллари нархи эса, 72 ярим рублга тенглашди.

Экспертлар фикрича, рубль қадрининг пасайиши нефтнинг арзонлаётгани ҳамда солиқ тўлаш даври якунига етаётгани билан изоҳланади.

Душанба куни Brent нефтининг бир бочкаси нархи 2008 йилдан буён илк марта 37 доллардан пастга тушди.

XS
SM
MD
LG