Линклар

logo-print

2015 йили 69 журналист хизмат вазифаларини бажараётган пайтда ўлдирилди


2015 йили камида 67 журналист касбий фаолиятини амалга ошираётган пайтда ҳалок бўлди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари эркинлиги учун курашиб келаётган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти хабар қилди.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган ташкилотга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти қуролли зиддиятлар юз бермаётган мамлакатларда ўлдирилган. Айтилишича, яна 43 журналистнинг ўлими тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

“Чегара билмас мухбирлар” ҳисоботида айтилишича, Сурия ва Ироқ журналистлар учун энг хавфли мамлакатлардир. Бу йил Сурияда 10 Ироқда эса, 11 журналист ҳалок бўлди.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра 2015 йили оммавий ахборот воситаларининг 69 ходими касбий фаолиятини амалга ошираётган пайтда ҳалок бўлган. Шу жумладан 29 нафари радикал исломчи гуруҳлар жанггарилари қурбони бўлган.

XS
SM
MD
LG