Линклар

Ўзбекистонда нафақадаги милиционерларнинг уйлари тортиб олинмоқда


Тошкент шаҳридаги милиционерларнинг кўпи вазирлик ëтоқхоналарида яшайди.

Тошкент шаҳридаги милиционерларнинг кўпи вазирлик ëтоқхоналарида яшайди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасига яқин Озодлик манбасининг айтишича, бутун Тошкент бўйлаб кейинги 15 йил мобайнида хусусийлатирилган уйлар жиддий тафтиш қилинмоқда.

Ўзбекистон ИИВ тизимларида 25 йил ишлаб нафақага чиққан 52 яшар милиция подполковниги Шарифбой Жуманиёзовнинг айтишича, (исм-фамилияси ўзининг илтимосига кўра ўзгартирилди)унинг Тошкент шаҳридаги квартираси тортиб олинган.

Шарифбой аканинг айтишича, уй Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев имзолаган буйруқ ва Бош прокуратура ëзма кўрсатмага биноан тортиб олинган:

- Ҳужжатни кўрдим. "Асос" деган жойига "ИИВ Аҳмадбоевнинг 15 апрелдаги буйруғи", деб ëзилган. Генпрокуратура предписаниясида эса ИИВ га қарашли уй нотўғри приватизация қилингани учун қайтарилсин дейилган. Менга бу уйнинг калитини яхши ишлаганим учун тантана билан топширишган эди. Кейин 2001 йилда уйни қонунан ўз номимга ўтказдим. Ҳама ҳужжатлар бор. Нотариусланган. Лекин шунга қарамай, қишнинг кунида мени кўчага ҳайдашди. Ҳозир ижарада яшаяпман. Шикоят қилсам¸ шукур қил қамалмаганингга дейишди. Просто алам қиляпти. 25 йил ишлаганимга раҳмат шуми¸ дейди нафқадаги милиция подполковниги.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасининг айтишича¸ илгари ИИВ тизимида ишлаб, вазирликдан уй олган нафақадаги зобитларнинг муассасага қарашли уйлари жорий йил апрель ойидан бошлабтортиб олина бошлаган.

- Бу борада Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевнинг буйруғи бор. Вазирликда комиссия ишлаяпти. Қонуний приватизация қилинган хонадонларга эътироз йўқ. Лекин вазирликка оид уйни ноқонуний приватизация қилганлар жавобгарликка тортилмоқда¸ деди Озодлик манбаси.

Озодликка шикоят қилган нафақадаги милиция подполковниги Шарифбой аканинг иддао қилишича¸ вилоятдан келиб Тошкентдан уй олган ўнга яқин собиқ милиционернинг уйлари тортиб олинган.

Айни маълумотни Озодлик расман тасдқилата олмади. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органидаги манбасининг айтишича, 1999 йилдан кейин Тошкент шаҳрида ишлайдиган милиционерлар сони вилоятдаги кадрлар ҳисобига тўлдирилган ва уларнинг аксарияти ИИВ тарафидан муассасага қарашли уйлар билан таъминланган:

- Мен сизга қанча милиционернинг уйи тортиб олингани ҳақида аниқ рақамни айта олмайман. Аҳмадбоевнинг буйруғи устида ҳам “для служебного пользования” деган гриф турибди. Сизга айтишим мумкин бўлган маълумот шуки, вазирликда комиссия ишлаяпти. Комиссия лозим топса уйни тортиб оляпти ëки уйнинг бозор нарҳидаги пулини қайтартиряпти. Комиссия таркибида Генпрокуратура вакиллари бор¸ дейди Озодлик манбаси.

Прокуратура тафтиши ҳамма мулозимларгаоид

Ўзбекистон Бош прокуратурасига яқин Озодлик манбасининг айтишича¸ бутун Тошкент бўйлаб кейинги 15 йил мобайнида ҳусусийлаштирилган уйларжиддий тафтиш қилинмоқда:

- Битта милиционер танишим участка нозири бўлиб ишлаган пайтда муассасавий уйни приватизция қилган экан. Хозир хавотирга тушиб ўтирибди. Менинг фикримча ноқонуний олинган уйларнинг давлатга қайтарилиши тўғри бўляпти. Нафақат милиция, балки ҳокимият, БТИ ва бошқа идора ходимлари ҳам текшириляпти.

Манбанинг айтишича¸ Республика Бош прокуратурасида ўнлаб комиссиялар қўли қўлига тегмай ишлаяпти. Катта кўлам ва қамровдаги тафтиш ишига вилоятлардан ҳам мутахассислар жалб қилинган.

Нафақадаги милиция подполковниги Шарифбой ака Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда тафтиш тафсилотларини гапириб берди:

- Аввалига комиссия аъзаоларидан бири сиз билан суҳбатлашади. Уйнинг документларидан копия сўрайди. Жуда хушмуомала. Кейин тез-тез чақира бошлайди. Энди хўмрайган бошқа одамлар совуқ тарзда қисқа саволлар беришади. Билдиргиларга қўл қўйдиришади. Кейин учта нарсадан бирини танланг дейишади. Мен айбимга иқрор бўлиб уйни қайтариб топширишим ëки бозор нархида уй қийматини тўлаб қўйишим керак. Учинчиси эса иш судга ошади ва маски –шоу.

Ўзбекистон ИИВ тизимида 25 йил ишлаб нафақага чиққан зобит уйни қайтариб қутулганини айтди.

Озодликка маълум бўлишича¸ ИИВ ходимларидан ташқари Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларида ишлаб квартира олганлар ҳам текширилмоқда.

Ўзбекистонда “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида” 1993 йили қабул қилинган қонунда Ўзбекистон фуқароларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришига изн берилган.

Бу қонунга кўра¸ давлатўз уй-жой фондига оид уйларни имтиёзли асосда сотиши ёки текинга мулк қилиб бериши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG