Линклар

Россия Тергов қўмитаси Борис Немцовни ўлдиришни ким буюрганини маълум қилди


Россия Тергов қўмитасига кўра,таниқли сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришга буюрган ва бу жиноятни уюштирган шахс Чеченистон ички ишлар вазирлигининг “Север” батальони жангчиси Руслан Мухудиновдир. Бу ҳақда бугун қўмита расмий вакили Владимир Маркин баёнот берди.

18 январь куни Москва шаҳар Басманний суди Мухудиновни сиртдан ҳибсга олган эди. У федерал ва халқаро қидирувга берилган.

Терговчиларга кўра, Немцовни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс, “Север” батальони собиқ жангчиси Заур Дадаев Руслана Мухудинов Борис Немцовни ўлдириш учун унга 25 миллион рубль ваъда қилганини айтган.

Мухудинов “Север” батальони командирининг собиқ ўринбосари Руслан Геремеевнинг ҳайдовчиси бўлган. Немцовнинг яқинлари фикрича, қотиллик ортида айнан Геремеев бўлган.

Немцовлар оиласининг адвокати Вадим Прохоров Би-Би-Сига берган интервьюсида “Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг атрофидаги хослардан бўлган Геремеевга айблов эълон қилишга терговчиларнинг кучи етмаяпти”, деган.

Рамзан Қодировни сўроққ чақириши талабини ҳам терговчилар рад этган.

Борис Немцов 2015 йил 27 февраль кечқурун Москва марказида ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG