Линклар

logo-print

Президент Ислом Каримов имзолаган қарорга мувофиқ 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб ёнилғи нархлари кўтарилиши автомобиль ёнилғиси истеъмоли учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ миқдори ошиши билан боғлиқдир.

1 январдан бошлаб 1 литр бензин учун солиқ миқдори 45 сўмга (ҳозирги 290 сўм ўрнига 335 сўм) 1 литр суюлтирилган газ учун 30 сўмга (200 < 230), ва қисилган газ учун 35 сўмга (240 < 275) ортади.

Бу ҳақда хабар қилган норма.уз сайтига кўра, шу кунда Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг 1 литри 2030 сўм, Аи-91 – 2235 cўм, Аи-95 2460 сўм, дизель ёнилғисининг 1 литри 2200 сўмдир.

Мамлакат бўйлаб, ҳатто пойтахтда ҳам ёнилғи тақчиллиги сурункали характер касб этган.

XS
SM
MD
LG