Линклар

logo-print

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб абонент номерларидан фойдаланганлик учун мобил алоқа компаниялари оладиган ҳақ икки баробарга ортиши мамлакат президенти қарорида белгилаб қўйилди.

Бу ҳақда хабар қилган норма.узга кўра, натижада мобил алоқа хизматлари абонентлар учун 6,3 фоизга ортади.

Абонент номеридан фойдаланганлик учун ҳар ойда олинадиган ҳақ ҳозирги 750 сўмдан 1500 сўмга кўтарилади.

Айтилишича, абонент номери учун олинадиган ҳақнинг 80 фоизи давлат бюджетига, қолгани Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисобига тушади.

1 январдан бошлаб 1 абонент учун мобил алоқа хизматининг ўртача нархи ҳозирги 11 757 сўмдан 12 507 сўмга, яъни 6,3 фоизга кўтарилади.

XS
SM
MD
LG