Линклар

Ўзбекистонда ҲЖларга хориж сармояларини жалб қилиш мажбурияти юкланди


Ўзбекистонда хорижий сармоядорларнинг улушига эга бўлмаган ҳиссадорлик жамиятлари 2016 йилнинг 1 июлигача камида 15 фоиз хорижий сармояга эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон президенти томонидан 21 декабрда имзоланган “Ҳиссадорлик жамиятларига хорижий сармоядорларни жалб этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда ҳиссадорлик жамиятларига мана шундай мажбурият юкланди.

Review.uz нашрининг 29 декабрда хабар беришича, бу талабни бажармаган ҳиссадорлик жамиятлари хўжалик юритишнинг бошқа ҳуқуқий – ташкилий формасига ўтишлари лозим бўлади.

Хабарда айтилишича, 2015 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 717 ҳиссадорлик жамияти мавжуд.Уларнинг умумий низом капитали 16,38 триллион сўмни ташкил қилади. Ҳиссадорлик жамиятлари муомалага 2,31 триллион акция чиқарган.

XS
SM
MD
LG