Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 2016 йил 1 январидан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган минимал солиқ миқдори 1 фоизга камайтирилди.

Norma.uz нашрининг хабар беришича, минимал иш ҳақининг 1дан 5 даражасигача бўлган миқдорида даромадга эга шахслардан олинадиган минимал солиқ миқдори 7,5 фоиз қилиб белгиланди. Аввал бу кўрсаткич 8,5 фоиз даражасида эди. Ўртача даромадга эга шахслардан олинадиган солиқ миқдори эса аввалги 6,2 фоиз ўрнига 5,5 фоиз қилиб белгиланди.

Хабарда айтилишича, солиқ миқдорининг озайтирилиши ортидан аҳолининг даромдалари 230 миллиард сўмга кўпаяди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2016 йил 1 январидан бошлаб бензин нархи ўртача 45 сўмга, мобил алоқа хизмати 750 сўмга қимматлаши эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG