Линклар

logo-print

Тўқтўғул ГЭСининг икки генератори фавқулодда ўчирилди


Тўқтўғул ГЭСи.

Тўқтўғул ГЭСи.

Қирғизистонни электр қуввати билан таъминловчи Тўқтўғул ГЭСида кечадан бошлаб икки генератор фавқулодда равишда ўчирилди. Бунга ГЭС кабелларидаги носозликлар сабаб бўлган.

Хабарларга қараганда, ГЭСнинг кабеллари 40 йилдан бери янгиланмагани ортидан мана шундай фавқулодда ҳолат юз берган.Бунинг ортидан Энергетика вазирлиги Қирғизистонда электр қуввати таъминотига чеклов киритилиши ҳақида маълум қилди.

Энергетика вазирлигининг расмий билдирувида Қирғизистоннинг барча вилоятларида электр энергияси ҳар куни 1-2 соатга ўчирилиши хабар қилинган. Чеклов ГЭС кабелларидаги носозликлар бартараф этилгунга қадар кучда қолади.

Энергетика вазирлигига кўра, ҳозир ГЭСдаги носозликларин россиялик мутахасислар бартараф этмоқда. Таъмирлаш ишлари бир ойгача давом этиши мумкин.

XS
SM
MD
LG