Линклар

logo-print

АҚШ суди афғонистонлик тадбиркор Ҳикматулло Шодмонни Қўшма Штатлар билан миллион долларлик шартномаларга эришиш учун америкалик ҳарбийларни сотиб олишда айбламоқда.

Хикматулло Шодмонга нисбатан жиноят иши 23 декабрдан Шимолий Каролина штати федерал судида кўриб чиқила бошланган.

Юк ташиш хизмати кўрсатувчи транспорт ширкати раҳбари Ҳикматулло Шодмон АҚШнинг икки ҳарбийсига 2009 йилда пора берганликда айбланмоқда. Бунинг эвазига ҳарбийлар Шодмоннинг ширкати билан бир неча миллион долларлик шартномаларни имзолаши шарт бўлган.

2013 йилда АҚШ Адлия вазирлиги мазкур иш юзасидан гумонланаётган Ҳикматулло Шодмоннинг банк ҳисобларидаги 63 миллион доллар маблағини музлатиб қўйган эди.

Прокурорларга кўра, Шодмон 2009 ва 2012 йиллари пора бериш орқали АҚШ билан 77 миллион долларлик шартномаларни имзолашга муваффақ бўлган. Айни пайтда Шодмон кимларга пора бергани ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG