Линклар

Покистондаги худкуш ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди


Мардан шаҳрида портлаш содир этилган ҳудуд.

Мардан шаҳрида портлаш содир этилган ҳудуд.

Покистоннинг Мардан шаҳрида 29 декабрь куни содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар сони камида 21 кишига, яраланганлар сони 50 кишига етди. Хабарларга қараганда, яраланганлардан 12 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Дастлабки маълумотларда камида 18 киши ҳалок бўлгани ва 28 киши яралангани айтилган эди.

Полиция портлаш Давлат рўйхатга олиш хизматининг ҳудудий бўлими олдида содир этилганини маълум қилди. Гувоҳларнинг айтишларича, худкуш террорчи бинога киришга ҳаракат қилган, лекин уни бинони қўриқлаётган хавфсизлик хизмати ходимлари текшира бошлагач, у ўзини портлатиб юборган.

Террор ҳаракати учун масъулиятни Толибоннинг Покистондаги бўлинмаси таркибига кирган Жамоатул Аҳрор гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG