Линклар

Ислом уйғониш партияси лидерини қабул қилгани учун Душанбе Теҳронга норозилик билдирди


Муҳиддин Кабирий Эрон лидери Оятуллоҳ Хоменаий билан, 2015 йил, 30 декабрь.

Муҳиддин Кабирий Эрон лидери Оятуллоҳ Хоменаий билан, 2015 йил, 30 декабрь.

Эроннинг Тожикистондаги элчиси Хўжатилло Фағоний сешанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, Тожикистонда экстремистик ва террористик деб эълон қилинган Ислом уйғониш партиясининг халқаро қидирувга берилган лидери Муҳиддин Кабирийнинг Эронда ўтказилаётган конференцияга таклиф қилинишидан норозилик нотаси топширилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг бу ҳақдаги баёнотида айтилишича, Кабирий “давлат тўнтаришини амалга оширишга ва ҳокимиятни куч билан босиб олишга уринганликда” айбламоқда ва устидан жиноят иши қўзғатилиб, халқаро қидирувга берилган.

Шу кунларда Теҳронда “Ислом дунёси олдида турган синовлар” шиори остида 29-инчи “Ислом бирлиги” анжумани бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG