Линклар

logo-print

Россия ҳукумати қабул қилган қарорга биноан 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб турк ширкатлари Россияда қурилиш, меъморий ва муҳандислик лойиҳалаш, туризм, давлат эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда ёғочни қайта ишлаш соҳаларида ишлаши мумкин эмас.

Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар қилинди. Унда айтилишича, жорий этилган тақиқ шартномаларини 30 декбаргача имзолаган турк ширкатларига тааллуқли эмас.

Бу Туркияга қарши Россия эълон қилган санкцияларнинг биринчиси эмас.

Бош вазир Дмитрий Медведев 1 декабрда Туркияга нисбатан жорий қилинган санкциялар рўйхатини тасдиқлаган эди.

Ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган рўйхатда Туркиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш 1 январдан тақиқланиши назарда тутилган.

Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар турк ҳарбийлари томонидан 24 ноябрда рус ҳарбий самолёти уриб туширилганидан сўнг ёмонлашиб бормоқда. Анқара Сурияда ҳарбий амалиётни ўтказаётган рус самолёти Туркия чегарасини бузиб ўтгани учун уриб туширилганини билдирмоқда. Россия эса бу билдирувни инкор қилиб, самолёт Сурия ҳудудида турк ҳарбийлари томонидан уриб туширлганини иддао қилаётир.

XS
SM
MD
LG