Линклар

"Норманд тўртлиги": Украина шарқида ўт очишни мутлақо тўхтатиш лозим


Украина президенти Порошенко Россиянинг Минск келишувларига риоя қилмаслигига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Украина президенти Порошенко Россиянинг Минск келишувларига риоя қилмаслигига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Норманд тўртлиги” лидерлари чоршанба кунги телефон орқали суҳбат давомида Украинанинг Донецк ва Луганск областларида ўт очишни мутлақо тўхтатиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар қилди Украина президенти Петр Порошенконинг матбуот хизмати.

Украина раҳбари сўнгги ҳафталарда Донбассда вазият мураккаблашгани тўғрисида маълумот бераркан, Россия ва россияпараст сепаратчилар томонидан Минск келишувларига риоя қилинмаслигига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Украина, Россия, Германия ва Франция – Норманд тўртлиги – лидерлари чоршанба куни телефон орқали боғланиб Киев ва Украина шарқидаги сепаратчилар ўртасида эришилган тинчлик келишуви ижроси ҳақида мулоқот қилажаклари тўғрисида аввалроқ хабар қилинган эди. Порошенко маъмурияти сепаратчиларни тинчлик келишувини тез-тез бузаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG