Линклар

Ўзбекистон телевидениесининг сухандони Абдумўмин Ўтбосаров вафот этди


Абдумўмин Ўтбосаров 31 декабрь куни президентнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттирган эди

Абдумўмин Ўтбосаров 31 декабрь куни президентнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттирган эди

1 январь куни таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаров вафот этди. 56 ёшида вафот этган Ўзбекистон миллий телевидениесининг етакчи энг сухандони 31 декабрь куни президент Ислом Каримовнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттирган эди.

Ўзбекистон миллий телевидениесининг энг машҳур сухандонларидан бири Абдумўмин Ўтбосаровнинг 56 ёшда оламдан ўтгани тўғрисида унинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

"Азизлар, қадрдонлар. Менинг дўстим, қадрдоним, юртимизнинг жафокаш бир саньаткори - Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан оламдан ўтди. Яқинларига чиройли сабр сўрайлик, биладиганларимиз эса унинг ҳаққига икки калима Қуръон тиловат бахшида қилайлик", дея билдирди Муслимбек Йўлдошев.

31 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Янги йил табригини давлат телеканали орқали айнан Абумўмин Ўтбосаров ўқиб эшиттирган эди. Шу сабабдан унинг вафоти тўғрисидаги хабар кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Ўзбекистон давлат телерадиокомпанияси учун бу сўнгги бир йил ичидаги иккинчи катта йўқотиш бўлди. 2015 йилнинг 2 март куни яна бир машҳур сухандон Раҳматилла Мирзаев ўз уйи олдида ўлдириб кетилган эди.

Кейинчалик сухандоннинг ўлдирилишига унинг ўғли Умид Мирзаевнинг алоқадорлиги аниқланди. Август ойида бўлиб ўтган судда сухандонни ўлдиришда айбдор, деб топилган Умид Мирзаев 18 йил, унинг шериги Қудрат Шоазизов 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG