Линклар

Жума куни кечқурун Кобулдаги француз ресторани яқинида содир бўлган портлашда, турли маълумотларга кўра, икки нафардан тўрт нафаргача одам ҳалок бўлган ва 11 киши яраланган.

Худкуш миналаштирилган автомобилини портлатиб юборган.

“Покистон газетаси “Трибюн”нинг ёзишича бу портлаш Покистон ҳарбий кучлари бош штаби бошлиғининг Кобулга расмий ташрифидан бир неча кун ўтганидан сўнг содир этилган.

Покистонлик генерал толиблар билан тинч сўзлашувлар ўтказиш ҳақида афғон ҳамкасблари билан музокара олиб борган эди. Расмий манбаларга таянилган хабарда айтилишича, 11 январдан бошлаб дастлабки тинч музокаралар олиб боришга келишилган.

XS
SM
MD
LG