Линклар

Исроилдаги барда одамларни автоматдан ўққа тутган қотил қочиб кетди


Russia -- Kalashnikov generic

Russia -- Kalashnikov generic

Исроилнинг Тел-Авив шаҳри марказидаги барлардан бирида номаълум киши ўтирганларга қарата автоматдан ўт очган. Воқеа жума куни содир бўлган. Ўша жойнинг ўзида икки киши ҳалок бўлган, етти ёки саккиз киши яраланган. Бу ҳақда Исроил полицияси хабар тарқатди.

Одамларнинг AFP агентлигига айтишича, отишма 20 минут давом этган. Бар хўжайинининг Исроил телевидениесига берган интервюсига кўра, қотиллик қилган одам аввал барда мижоз бўлиб ўтирган, кейин эса бирданига сўмкасидан автомат чиқариб ўтирганларга қарата пала-партиш ота бошлаган.

Одамларга қарата ўт очган шахс қочишга муваффақ бўлган ва айни пайтда полиция томонидан қидирилмоқда.

XS
SM
MD
LG