Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:29

Украина ҳам Россия билан эркин савдони тўхтатди


Бугундан бошлаб Украина Россия билан эркин савдони тўхтатди. Энди Россия товарларига нисбатан чет эл мамлакатларидан олиб келинган молдан бож олишнинг имтиёзли ставкаси қўлланилади. Бу тадбир ҳозирча бир йилга киритиляпти.

Украина Вазирлар Маҳкамаси хабарига кўра, бу ҳақдаги қарор ўтган йилнинг 30 декабрь куни мамлакат манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш ва Россиянинг Украина билан эркин савдони бекор қилганига жавоб тариқасида қабул қилинган.

Украина ҳукумати, шунингдек, 10 январдан бошлаб тақиқланган Россия товарлари рўйхатини эълон қилди. Бу қарор 6 августгача, ёки Россиянинг шу турдаги қарори бекор қилинган кунгача амал қилади. Бу рўйхатга 43 хил мол номи киритилган.

Жумладан, тақиқ рўйхатида гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, кофе, чой, қандолат маҳсулотлари, нон ва макарон маҳсулотлари, пиво, арақ ва бошқа моллар бор.

XS
SM
MD
LG