Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:31

Афғонистонда толиблар асирлигидан 59 киши озод қилинди


Афғонистон қуролли кучлари толиблар асирлигида бўлган 59 кишини озод қилди. Бу ҳақда афғон расмийлари хабар берди.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили Давлат Вазирининг айтишича, озод қилинганларнинг 37 нафари аскарлар, 7 нафари полиция ходимлари, қолганлари эса оддий фуқаролар.

Асирлар Ҳилманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳридаги қамоқхонадан, биринчи январга ўтар кечаси озод қилинди.

Сўнгги пайтда толиблар Покистон билан чегарадош бўлган бу вилоятнинг бир қанча туманларини ишғол қилган эди.

Журналистлар билан бўлган суҳбатда Давлат Вазири вилоят ҳудудининг тўлалигича толиблар назоратида эканлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди. Унинг айтишича, ҳукумат қуролли кучлари бу вилоятда толибларнинг кучли қаршилигига дуч келган.

Ўтган йилнинг 19 декабрь куни Ҳилманд вилояти ҳокими ўринбосари Фейсбук орқали афғон ҳукуматидан қўшимча кучлар сўраган эди. Декабрь ойида вазият ёмонлашгани сабабли Буюк Британия у ерга унча катта бўлмаган ҳарбий мутахассислар гуруҳини маслаҳат беришга юборган эди.

XS
SM
MD
LG