Линклар

logo-print

Шиа уламолари Нимр Бакр ал-Нимрни қатл этилганига норозилик билдиряпти


Эрон шанба куни шиа уламоси Нимр Бакр ал-Нимрни қатл этган сунний Саудия Арабистони ҳукуматини кескин танқид қилди. Теҳрон Нимр экстремистларга қарши бўлганини таъкидлар экан, Саудия ҳукуматини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади.

Ироқдаги ҳарбийлаштирилган шиа жамоалари раҳбари Нимрнинг қатлини "жиноят" деб атади.

Ливандаги Олий шиа исломий кенгаши вице-президенти Абдул Амир Кабалан шайхнинг қатлига "ақл, мўътадиллик ва музокара"нинг йўқ қилиниши дея баҳо берди.

Яман хуситлари Нимрни "муқаддас жангчи" деб атаб, унинг қатлини "фарс... ва инсон ҳуқуқларини очиқ-ойдин поймол қилиниши" деди.

Баҳрайнда Нимрни қатл қилинганига қарши норозиликка чиққан одамларга нисбатан полиция кўздан ёз оқизувчи газ қўллади. Қатл қилинган шайхнинг укаси Муҳаммад ал-Нимр унинг оиласи бу хабардан даҳшатга тушганини айтар экан, бунга қарши норозиликлар тинч ўтади, деган умид билдирди.

Нимр ал-Нимр мамлакат аҳолисининг 15 фоизини ташкил этувчи шиаларга зулм қилинаётганига қарши чиққан эди.

Саудия Арабистонида ўтган йили 157 одам, бултурги йил эса 90 киши қатл қилинган эди.

XS
SM
MD
LG