Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:50

Ҳиндистон ҳарбий базасига ҳужум қилган жангарилар ўлдирилди


Ҳинд ҳарбийлари Патханкот шаҳридаги ҳарбий ҳаво кучлари базасига ҳужум қилган тўрт номаълум шахсни ўлдирди. Отишма чоғида икки нафар ҳинд жангчиси ҳам ҳалок бўлди.

Ҳиндистон ҲҲК вакилининг хабарига кўра, исломий гуруҳлардан эканлиги тахмин қилинаётган жангарилар вертолёт, қирувчи самолёт ва бошқа қимматбаҳо техникалар сақланадиган база ичкарисига киришга уринган пайтда йўқ қилинган.

Бу воқеа Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар илиқлашишга юз тутаётган бир пайтда содир бўлди. Ўтган ҳафтада Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кутилмаганда Покистонга ташриф буюрган ва покистонлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG