Линклар

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси Яман билан бўлган вақтинча яраш аҳдини бекор қилди.

Коалиция баёнотида айтилишича, Эрон дастаклаётган исёнчи хуситларнинг тинимсиз ҳужумлари боис, шанба куни ўт очишни тўхтатиб туриш режими бекор қилинган.

Ярашув 15 декабрда эълон қилинган эди, лекин шу пайтгача бирор томон, қуролланган хуситлар жангарилари ҳам, ҳукумат қўшинлари ҳам бу келишувга риоя қилмаган.

Колалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бошлаб президент Абд-Раббу Мансур Ҳодини қайта ўз жойига қўйиш учун қўзғолончилар истеҳкомларига ҳаводан ҳужумлар уюштириб келмоқда.

Ўтган тўққиз ой орасида бу зиддият натижасида қарийб олти минг одам ўлган.

XS
SM
MD
LG