Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

70-йилларнинг афсонавий қўшиқчиси Натали Коул вафот этди


Етмишинчи йилларнинг афсонавий қўшиқчиси ва қўшиқлар муаллифи бўлган америкалик Натали Коул 65 ёшида, Лос-Анжелес шаҳрида вафот этди. У 31 декабрь куни юрак хасталигидан касалхонада жон берди.

Жаз пианисти ва қўшиқчиси Нат Кинг Коулнинг қизи бўлган Натали 70 йилларнинг ўрталарида ритм-энд-блюз ижрочиси сифатида катта муваффақиятларга эришган эди.

Тўқсонинчи йиллардан бошлаб у эстрада ва жаз қўшиқчиси сифатида саҳнага чиқа бошлаган.

Натали Коул 19 марта "Грэмми" мусиқа мукофотига тавсия қилинган ва унинг 9 марта ғолиби бўлган.

XS
SM
MD
LG