Линклар

logo-print

Теҳронда ғазабнок оломон Саудия Арабистони элчихонасига ўт қўйди


Саудия Арабистонида таниқли шиа имоми Нимр Бакр ан-Нимрнинг қатл этилишига қарши чиқаётган намойишчилар якшанба кунига ўтар кечаси Теҳронда Саудия Арабистони элчихонаси ҳудудига бостириб кирган.

Гувоҳларга кўра, ғазабноқ оломон дипломатик муассасанинг бир нечта хонасини ёқиб юборган.

Полиция намойишчиларни элчихона биносидан ташқарига ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлган.

Хабарларга кўра, айни дамда полиция дипломатик мавзедаги вазиятни назорат остига олган.

Шанба куни Саудия Арабистонида террорчилик фаолиятида айбланган Нимр Бакр ан-Нимр ва яна 46 одам қатл этилган эди.

XS
SM
MD
LG