Линклар

Россия тарафидан аннексия қилинган Қримнинг чорак аҳолиси янги йилни электрсиз кутиб олган.

Бу ҳақда "Кримэнерго" раҳбари Виктор Плакида 2 январь куни Симферополда ўтказилган фавқулодда мажлисда маълум қилди.

Қрим маъмурияти раҳбари Сергей Аксенов янги йил оқшомида электрсиз қолган ҳамюртларидан кечирим сўради.

31 декабрь куни Аксёнов ярим оролнинг юз фоиз аҳолисига электр берилишини ваъда қилган эди.

Қрим ярим оролининг электрсиз қолишига Украинанинг Херсон вилоятидан узатиладиган иккита электр темир-бетон устуннинг портлатиб юборилиши сабаб бўлган.

Қрим ярим оролига электр Украинанинг Херсон вилоятидаги тўртта электр линия орқали узатилади.

2014 йил март ойида Россия Қримни ишғол этиши ортидан ғарб Россияга қарши жазо чораларини киритган эди.

XS
SM
MD
LG