Линклар

logo-print

Хоманаий: Саудия Арабистони шиа уламосини қатл этгани учун худони қаҳрига учрайди!


Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Саудия Арабистони Нимр Бакр ан-Нимрни қатл этгани учун “худонинг қаҳрига учрайди”, дея баёнот берди.

Оятуллоҳ фикрича, Нимр Бакр ан-Нимр ўз сиёсий қарашлари, жумладан Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилгани учун қатл этилган.

–У қўлига қурол олмаган ва бошқаларни ҳам бунга даъват этмаган, - дея таъкидлади Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Шанба куни Саудия Арабистонида террорчилик фаолиятида айбланган Нимр Бакр ан-Нимр ва яна 46 одам қатл этилди.

Бир кун ўтиб Теҳронда Нимр Бакр ан-Нимрнинг қатл этилганидан ғазабга тўлган оломон Саудия Арабистони элчихонаси ҳудудига бостириб кириб, элчилик биносига ўт қўйди.

XS
SM
MD
LG