Линклар

ИД Ироқдаги ҳарбий базага қилинган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


Бугун Ироқда ҳарбий базага уюштирилган ҳужум оқибатида 15 нафар ироқлик ҳарбий ҳалок бўлди, 22 нафари яраланди.

Тикрит яқинидаги ҳарбий базага ҳужумни беш нафар ҳудкуш амалга оширгани айтилмоқда.

Ироқ Хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, икки нафар ҳудкуш ҳарбий база дарвозаси олдида бомба ўрнатилган машиналарни портлатган.

Қолган уч ҳудкуш база ичкарисига кириб, эгнидаги портлаш мосламасини ҳаракатга келтирган.

Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Айни гуруҳ Ироқ ғарби ва шимолидаги катта ҳудудни назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG