Линклар

logo-print

"Пари Сен-Жермен" собиқ ҳужумчисининг жасади Рейн дарёсидан топилди


34 ёшли футболчи Стив Гохурнинг жасади Крефелд шаҳрида, Рейн дарёсидан топилди.

Франциянинг "Пари Сен-Жермен" ва Англиянинг "Уиган Атлетик" футбол клуби собиқ ўйинчиси 12 декабрь куни бедарак йўқолган эди.

Футболчи ўлими сабаблари маълум эмас.

Кот-д'Ивуарда туғилган футболчи сўнгги йилларда Швейцария, Исроил, Лихтенштейн, Франция, Англия ва Германия клубларида тўп сурди.

Стив Гохур Кот-д'Ивуар миллий жамоаси таркибида ҳам ўйнаган.

XS
SM
MD
LG