Линклар

Украина Россиядан озиқ-овқат келтиришни 10 январдан тақиқлайди


Украина 10 январдан Россияда етиштирилган озиқ-овқат махуслотлари импортига тақиқ жорий этмоқда.

Бу Москва жорий этган жазо чораларига Киевнинг жавобидир.

2 январь куни Украина ҳукумати сайтида Россиядан импорти тақиқланадиган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди.

Тақиқланган махсулотлар сирасига мева, сабзавот, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари киради.

Айни пайтда йил бошидан Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Эркин савдо ҳудуди борасидаги битим кучга кирди.

Айни битим доирасида Украинага киритиладиган ЕИ махсулортларига бож миқдори босқичма-босқич камайтирилади ёки умуман бекор қилинади.

XS
SM
MD
LG