Линклар

Исроилда фаластинликларга ўт қўйган радикал яҳудийларга айблов билдирилди


Радикал яҳудийлар томонидан Фаластиннинг Дума қишлоғида ёқиб юборилган уй.

Радикал яҳудийлар томонидан Фаластиннинг Дума қишлоғида ёқиб юборилган уй.

Исроилда фаластин оиласи яшаётган уйга ўт қўйган икки радикал яҳудийга 3 январь куни айблов билдирилди.

Тел-Авив яқинидаги Лод шаҳар суди 21 ёшли Амирам бин Улиелни ирқий нафрат туфайли одам ўлдиришда, балоғатга етмагани учун номи айтилмаётган яна бир яҳудийни жиноятга шерикликда айбламоқда. Улар ўзларига билдирилган айбловни тан олган.

2015 йилнинг 31 июлида Фаластин ҳудудидаги қишлоқлардан бирига кўчирилган яҳудий экстремистлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Дума қишлоғида фаластин оиласи яшаётган уйга ўт қўйган. Ёнғин оқибатида уч фаластинлик, жумладан, бир ярим ёшли чақалоқ ёниб кетган. 4 ёшли яна бир фаластинлик эса ҳалигача ҳушига келмай касалхонада сақланмоқда.

Исроил ҳукумати мазкур жиноятни террорчилик ҳаракати сифатида баҳоламоқда. Мазкур жиноят фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлган ва кўчаларда яҳудийларга нисбатан зўравонликлар кўпайган эди.

Фаластинликнинг уйига ўт қўйганликда айбланаётганлар 3 декабрь куни қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG