Линклар

logo-print

Мозори Шарифда Ҳиндистон консулхонасига ҳужум қилинди


Ҳиндистоннинг Ҳиротдаги (Афғонистон) консулхонасига ҳам 2014 йил 23 майида ҳужум қилинган эди.

Ҳиндистоннинг Ҳиротдаги (Афғонистон) консулхонасига ҳам 2014 йил 23 майида ҳужум қилинган эди.

Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида Ҳиндистон консулхонасига қуролли ҳужум содир этилди.

Хабарларда айтилишича, 3 январь куни консулхонага ҳужум қилганлар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги отишма 4 январь эрта тонгда ҳам давом этган.

Балх вилоят ҳокими матбуот котиби консулхонага ҳужум қилганлар ҳукумат кучлари томонидан кўчанинг нариги томонига сиқиб чиқарилганини ва айни пайтда уларни йўқ қилиш бўйича амалиёт давом этаётганини билдирди.

Расмийлар ҳозирча ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ёки вайронлар ҳақида маълумот бергани йўқ. Шунингдек, ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.

Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчиси Амар Синх ўз твиттер саҳифасида консулхона ходимларини хавфсиз жойга кўчиришга улгурилгани оқибатида дипломатлар орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар йўқ эканини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG