Линклар

Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узди


Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси олдига намойишга йиғилаётган эронликлар.

Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси олдига намойишга йиғилаётган эронликлар.

Саудия Арабистони Теҳронда Саудия элчихонасига қилинган ҳужум ортидан Эрон билан дипломатик алоқаларини узганини билдирди.

Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган шиа уламоси Нимр Бакр ан-Нимрнинг қатл этилишидан норози бўлган намойишчилар якшанба кунига ўтар кечаси Теҳронда мазкур мамлакат элчихонасига бостириб кирган ва ўт қўйган эди.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Абдул ал Жубайр Эрон билан алоқаларнинг узилишига айнан норозиларнинг элчихонага бостириб киргани сабаб бўлганини расман тасдиқлади. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Эрон дипломатлари мамлакат ҳудудини 48 соат ичида тарк этиши лозимлигини таъкидлади.

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Саудия Арабистони Нимр Бакр ан-Нимрни қатл этгани учун “худонинг қаҳрига учрайди”, дея баёнот берди.

Оятуллоҳ фикрича, Нимр Бакр ан-Нимр ўз сиёсий қарашлари, жумладан Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилгани учун қатл этилган.

Саудия Арабистони ва Эрон Яқин Шарқда, жумладан, Яман, Бахрайн, Ироқ ва Сурияда ўз таъсирларини сақлаб қолиш учун кўп йиллардан бери ўзаро курашиб келади.

XS
SM
MD
LG