Линклар

Турк ҳакерлари Россия алоқа вазирининг Instagram саҳифасига ҳужум қилди


Никифоровнинг Instagram саҳифасига жанговар учоқ, Туркия байроғи, Мустафо Камол Отатурк расмлари ижойлаштирилди

Никифоровнинг Instagram саҳифасига жанговар учоқ, Туркия байроғи, Мустафо Камол Отатурк расмлари ижойлаштирилди

Россия алоқа вазирининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси ўзларини Туркиядаги фаоллар дея атаган гуруҳ томонидан қисқа вақтга блок қилиб қўйилди. Вазир Николай Никофоровнинг Instagram тармоғидаги саҳифасига 3 январь куни “Börteçine Siber Tim” гуруҳи ҳакерлари ҳужум қилди.

Рус мулозими Instagram саҳифасига жанговар учоқ, Туркия байроғи ҳамда Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк расмлари ижойлаштирилди.

Фойдаланувчиларга ўз расмлари ва видеоларини жойлаштириш имконини берувчи Instagram маъмурияти кейинчалик Никифоровнинг саҳифасини тиклади ва профилидаги расмларини қайта жойига қўйди. Лекин рус мулозими Instagram маъмурияти вазиятни сусткашлик билан бартараф қилгани ва муаммони ҳал этиш учун тўққиз соат вақт кетганидан шикоят қилди.

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ноябрь ойида Туркия-Сурия чегараси яқинида рус ҳарбий учоғи турк кучлари тарафидан уриб туширилиши ортидан ёмонлашган.

Декбарь ойид охирида Туркиядаги 300 мингдан ошиқ вебсаҳифага хизмат кўрсатувчи серверга қилинган киберҳужум ортида рус ҳакерлари турган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди. 25 декабрь куни Туркия банклари кредит карталар орқали тўлов операцияларини амалга оширишда муаммолар кузатилаётгани тўғрисида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG