Линклар

logo-print

Қирғизистонда қазини отнинг олатига ўхшатган Британия фуқароси ҳибсга олинди


От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади

От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади

Қирғизистон расмийлари қазини отнинг жинсий олатига қиёслаган Британия фуқаросини ҳибсга олди. Канаданинг Centerra Gold ширкатига қарашли олтин конида ишлаган британиялик Майкл Макфит 3 январь куни Қоракўл шаҳрида сўроқ учун ушланганини Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тасдиқлади.

Бишкек расмийларига кўра, британиялик ўзининг Facebook саҳифасида Centerra Gold ширкати уюштирган Янги йил базмидан олинган расмларни жойлаштирган ва изоҳ сифатида қазини отнинг жинсий аъзосига ўхшатган.

Иддао қилинишича, Макфит қирғизистонлик ишчилар миллий таом ҳисобланган чучук тарқатилаётган пайтда навбатга туришгани ҳақида ёзиб, улар “махсус деликатеслари – отнинг олатини” ейишга тайёргарлик кўрмоқда, деган фикрларни баён қилган.

От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади.

Макфитнинг фикрлари 2 январь куни Қумтор олтин конида қирғиз ишчиларининг иш ташлашларига сабаб бўлди. Қумтор кони шундоқ ҳам бир неча йилдан бери Қирғизистон ҳукумати ва Канаданинг Centerra Gold шикрати ўртасида тортишувларга сабаб бўлиб келади.

XS
SM
MD
LG