Линклар

logo-print

Қирғиз қазисини отнинг олатига ўхшатган британиялик Қирғизистондан депортация қилинади


От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади

От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади

Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳар суди Қумтор олтин конида ишлаган Британия фуқароси Майкл Макфитни мамлакатда депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Судья Мадамин Азимжоновнинг Озодлик қирғиз хизматига маълум қилишича, чиқарилган қарорга мувофиқ Макфит бугуноқ Қирғизистоннинг тарк этиши керак.

Эслатамиз, Канаданинг Centerra Gold ширкатига қарашли олтин конида ишлаган британиялик Майкл Макфит ўз Facebook саҳифасида қирғизларнинг миллий таоми ҳисобланган чучукни отнинг жинсий аъзосига ўхшатгани учун Қоракўл шаҳрида ҳибсга олинган эди. Қирғизистон расмийлари унинг 3 январь куни сўроқ учун ушланганини билдиришди.

Бишкек расмийларига кўра, британиялик ўзининг Facebook саҳифасида Centerra Gold ширкати уюштирган Янги йил базмидан олинган расмларни жойлаштирган ва изоҳ сифатида қазини отнинг жинсий аъзосига ўхшатган.

Иддао қилинишича, Макфит қирғизистонлик ишчилар ўзларининг миллий таоми ҳисобланган чучук тарқатилаётган пайтда навбатга туришгани ҳақида ёзиб, улар “махсус деликатеслари – отнинг олатини” ейишга тайёргарлик кўрмоқда, деган фикрларни баён қилган.

От гўшти ва ичагидан тайёрланадиган қазини қирғизлар чучук, деб аташади.

Макфитнинг фикрлари 2 январь куни Қумтор олтин конида қирғиз ишчиларининг иш ташлашларига сабаб бўлди. Улар Қирғизистон халқи анъаналарига ҳрумат билдирилиши ҳамда ширкат раҳбарияти тарафидан узр сўралишини талаб қилишди.

Макфит кейинчалик Facebook саҳифаси орқали ўз ҳаракати учун узр сўради.

Қумтор кони шундоқ ҳам бир неча йилдан бери Қирғизистон ҳукумати ва Канаданинг Centerra Gold шикрати ўртасида тортишувларга сабаб бўлиб келади.

Майкл Макфит 3 январь куни Бишкекнинг “Манас” халқаро аэропортида ҳибсга олиниб, Қоракўлга келтирилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG