Линклар

logo-print

Баҳрайн ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узди


Баҳрайн Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган ҳужумлар сабаб бўлгани хабар қилинмоқда

Баҳрайн Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган ҳужумлар сабаб бўлгани хабар қилинмоқда

Саудия Арабистони ортидан Баҳрайн ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди. Баҳрайн қироллиги расмийлари эронлик дипломатлардан 48 соат ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилди.

Баҳрайн расмийларининг қарорига Эронда Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган ҳужумлар сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.

Душанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларни узаётганини баён қилган эди. Бунга якшанба куни Теҳронда Саудия қироллиги диплокматик ваколатхонаси нмаойишчилар ҳужумига учраган эди. Саудия Арабистони Эрондаги элчихона ва консулликалари ходимларини эвакуация қила бошлади.

Эрондаги норозилик намойишларига бир кун аввал, 2 январь куни Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган 47 киши қатл этилиши сабаб бўлди. Улар орасида таниқли шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг ҳам боши танасидан жудо қилинди.

Эрон уламонинг қатл этилишини ноинсоний ҳаракат дея атаб, Саудия ҳукуматини инсон ҳуқуқларига ҳурматсизликда айблади. Бунга жавобан Саудия Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёддаги Эрон элчисини чақиртириб, унга норозилик нотаси топширди.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ан-Нимр қуролли зўравонликка чақирмагани ва ўз диний қарашлари учун “бегуноҳ шаҳид” бўлганини баён қилди.

Қатлга норозилик билдирганлар Теҳрондаги Саудия элчихонасига бостириб кириб, унга ўт қўйишга ҳаракат қилди, лекин полиция намойишчиларни ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлди. Машҳаддаги консулликка қилинган ҳужумда эса намойишчилар бинога ўт қўйишга муваффақ бўлишди.

XS
SM
MD
LG