Линклар

Чеченистонда ўтган ой бедарак йўқолган ўқитувчининг жасади топилди


Чеченистонда ноқонуний ҳибсга олишлар ва одам ўғирлашлар ҳокимиятни ушлаб қолиш воситасига айланганини айтишади фаоллар

Чеченистонда ноқонуний ҳибсга олишлар ва одам ўғирлашлар ҳокимиятни ушлаб қолиш воситасига айланганини айтишади фаоллар

Россиянинг Чеченистон Республикасида ўтган ойда бедарак йўқолган университет ўқитувчисининг ўлиги топилди. Грозний Давлат нефть-техника университетида иқтисоддан дарс берган Хизир Ежиевнинг жасади 1 январь куни Чеченистоннинг Ўрис Мартан туманида топилди.

Университет талабалари Ежиевни 19 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳибсга олганини кўришганини айтишмоқда. Лекин Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ўқитувчининг қўлга олинганини инкор қилди ва унинг қаердалиги номаълум қолаётган эди.

Чеченистондаги айрим матбуот воситалари Ежиевнинг ўғирлаб кетилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Чеченистоннинг Кремль тайинлаган президенти Рамзан Қодиров бошчилигидаги минтақада ноқонуний ҳибсга олишлар ва одам ўғирлашлар ҳокимиятни ушлаб қолиш воситасига айланганини айтишади фаоллар.

XS
SM
MD
LG