Линклар

logo-print

Ливия шимолида душанба куни мамлакат хавфсизлик кучлари ва Ас-Сидр бандаргоҳидаги нефть терминалига ҳужум қилган “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Тўқнашув чоғида қўриқчилик хизматининг икки ходими ва ўнлаб жангари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Жанг чоғида ҳужумчилар ичига мина ўрнатилган камида икки машинани портлатганлар. Ёнилғи бакига теккан снаряд катта ёнғин чиқишига сабаб бўлган.

Ливия армиясидаги манбалар тўқнашув ниҳоясида жангарилар сиқиб чиқарилганини маълум қилганлар.

France-Presse агентлиги душанба куни Рас ал-Ануф шаҳри ҳам жангарилар ҳужумига учрагани ҳақида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG