Линклар

Кобул аэропорти яқинидаги портлаш учун масъулиятни Толибон зиммасига олди


Худкуш ҳужумдан сўнг хорижлик ходимлар яшайдиган бинони қўриқлаётган америкалик аскарлар, Кобул, 2016 йил 4 январи.

Худкуш ҳужумдан сўнг хорижлик ходимлар яшайдиган бинони қўриқлаётган америкалик аскарлар, Кобул, 2016 йил 4 январи.

Кобул аэропорти яқинидаги бинога ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. 4 январь куни содир этилган худкуш ҳужум чоғида камида бир киши нобуд бўлган, 30 чоғли одам, шу жумладан, 9 нафар бола яраланган.

Ҳужум ҳадафи шартнома асосида ишлайдиган хорижлик техник ходимлар учун қурилмиш турар-жой мажмуаси бўлгани айтилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, портлаш ичига портловчи моддалар тўлдирилган юк машинаси мажмуа дарвозасига келиб урилиши натижасида содир бўлган.

XS
SM
MD
LG