Линклар

logo-print

Саудий Арабистони Эрон билан ҳаво қатнови ва савдо алоқаларини тўхтатиб қўйди


Саудий Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр.

Саудий Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр.

Саудий Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Рейтер агентлигига берган интервьюсида Арабистонда террорчи деб ҳисобланмиш шиа мазҳаби арбоби Нимр ал-Нимр шанба куни қатл этилганидан сўнг тарангликнинг кучайиши учун Теҳрон масъул эканини билдирди.

Вазирга кўра, Ар-Риёд “Эрон тажовузи”га жавоб бериш ниятида. У Теҳронни араб мамлакатларига жангчилар йўллаганлик ҳамда Саудий Арабистони ва Форс кўрфазидаги қўшни мамлакатларда террор хуружлари уюштирганликда айблади.

Одил ал-Жубайр Саудий Арабистонида Теҳрон билан зиддиятни кучайтириш нияти йўқлигини билдирди.

Ар-Риёд ҳаракатлари Теҳрон сиёсатига нисбатан жавоб эканини қайд этган Одил ал-Жубайр Ливанга кирганлар ҳам, Сурияга Қудс кучлари ва Инқилоб посбонларини йўллаган ҳам эронликлар эканини қўшимча қилди.

Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумдан сўнг Саудий Арабистони 3 январь куни Эрон билан дипломатик алоқаларни узганини билдирган ва бу мамлакатдаги дипломатларини чақиртириб олганди. Айни пайтда Ар-Риёд эронлик дипломатларга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат муҳлат берган.

XS
SM
MD
LG