Линклар

Обама қурол савдоси устидан назоратни кучайтирмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатларда қурол-аслаҳа сотиш устидан назоратни кучайтириш ҳақида фармон имзолади.

Оқ уйдан маълум қилишларича, президент фармонида мамлакатда ўқотар қурол билан амалга оширилган зўравонлик даражасини пасайтириш бўйича 10 чора-тадбир ўз аксини топган.

Асосий чоралардан бири қурол-аслаҳа билан савдо қилувчи кишиларга рўйхатдан ўтиш ва лизенция олиш мажбуриятининг юклатилишидир. Бу тоифага эндиликда йилига бир неча марта бўлиб ўтадиган ярмаркаларда қурол сотадиган тадбиркорлар ҳам киритилади. Фармонда автомат сотиб олаётган одамларни текширишни кучайтириш бўйича чораларни кўзда тутилган.

Президент ўз фармони билан қурол-аслаҳа савдоси тартибини ўзгартиришга уринаётгани республикачи депутатлар ҳамда Республикачи партия томонидан президентликка номзодлар томонидан танқид қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG