Линклар

Саудий Арабистонига расмий сафари доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Маккаи Мукаррамага бориб, ўз яқинлари билан Умра ибодатини адо этди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Имомали Раҳмон ва унинг йўлдошлари эҳром кийиб, Каъбатуллоҳни тавоф қилганлар, сўнгра Умра учун лозим бўлган бошқа амалларни бажарганлар.

Бу Имомали Раҳмон адо этган Умра ибодатининг тўртинчисидир. Тожикистон президенти 1997, 2001 ва 2005 йилларда ҳам Умрага борганди.

XS
SM
MD
LG