Линклар

logo-print

Нидерландия прокурорлари MH17 ҳалокатига рус аскарлари алоқадор, деган даъвони суриштирмоқда


Нидерландия прокурорлари Украина ҳудудида Малайзия ҳаво йўлларига тегишли самолётнинг уриб туширилишига Россиянинг 20 аскари алоқадор, мазмунида бир гуруҳ мустақил журналист томонидан киритилган даъвони суриштиришни бошлади.

MH17 самолёти 2014 йилда Украина шарқида уриб туширилган ва унинг бортидаги 298 кишининг ҳаммаси қурбон бўлган эди.

Британияда жойлашган Bellingcat мустақил журналистлар гуруҳи 2014 йилнинг 17 июлида Boeing 777 самолётини уриб туширишга алоқадор 100га яқин Россия аскари шахсини аниқлаганини айтмоқда.

Нидерландия телевидениесига берган интервьюсида Bellingcat портали асосчиси Элиот Хиггинс Россиянинг "Курск" ҳарбий ҳаво базасидаги камида 20 аскар MH17 самолётига ракетани отган ёки отганларни билиши мумкин, деди.

Ушбу порталга ишловчи мустақил журналистлар 20 нафар рус аскарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, суратлари ва ҳарбий хизмати ҳақидаги маълумотларни тўплади. Bellingcat мустақил журналистлар гуруҳи ушбу маълумотларни ўз ичига жамлаган 123 саҳифали ҳисоботни тез орада чоп этишга ҳозирланмоқда.

MH17 ҳалокати сабабларини тергов қилаётган Нидерландия прокурорлари 4 январь куни мустақил журналистлар гуруҳи киритган даъво бўйича суриштирув бошлаганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG