Линклар

Ҳакерлар ҳужуми Украинадаги юз минглаб хонадонни электрдан узиб қўйди


Украинанинг электр тармоқлари идораларига ўтган ҳафтада уюштирилган киберҳужум натижасида юз минглаб хонадон электр токисиз қолди.

4 январь куни берилган расмий маълумотга кўра, 23 декабрда уюштирилган киберҳужум боис, ҳафта ичида Иваново-Франкивск областидаги аҳолининг ярми электр токидан узилиб қолган.

Муаммони ўрганган Интернет хавфсизлиги бўйича iSIGHT Partners гуруҳи Украина электр тармоқлари компьютер тизимини бузиб кирган вирус 3 та минтақавий таъминот операторини ишдан чиқарганини аниқлади.

"BlackEnergy" деб номланган мазкур дастур 2007 йилда аниқланган ва сўнгги йилларда компьютер тизимларини ишдан чиқариш бўйича қўшимча функциялар билан бойиб бораётган хавфли дастурлардан биридир.

Шу кунга қадар бу дастурдан хабар тарқатувчи ширкатлар, электр таъминотига масъул ташкилотлар ва бошқа саноат корхоналари тизимларидаги маълумотларни ўғирлаш учун фойдаланилгани кузатилган.

Ҳозирча бу дастурдан Москва ҳукуматига таянган Sandworm ҳакерлар гуруҳи аниқ манзилларга ҳужум уюшитиришда кенг фойдаланатгани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG