Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

Британиянинг Рединг шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ўлиги топилди


Британия пойтахти Лондондан эллик чақирим ғарбда жойлашган Рединг шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўзи яшаган уйда ўлик ҳолда топилди. Рединг полицияси ўлган шахс 36 ёшли ўзбекстонлик Бобур Эсонов экани ва уни ўлими юзасидан тергов бошлаганини билдирди.

Рединг шаҳри полицияси мулозимлари 27 декабрь куни шаҳарнинг Лондон кўчасидаги уйда ўлик топилган шахс 36 ёшли ўзбек фуқароси Бобур Эсонов эканини аниқлашди.

Ўлим сабаблари маълум эмас. Бобур Эсонов бўғиб ўлдирилган, деган тахминлар бор. Редингда чиқадиган маҳаллий газета “Getreading” хабарига кўра, полиция Эсоновнинг ўлимини шубҳали, дея суриштирув бошлаган.

Ўзбекистон фуқаросининг ўлими юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида Редингда яшаётган ўнлаб ўзбекистонлик қўлга олинган.

Улардан айримларининг Британияда қолиш муддати ўтиб кетгани сабабли чоршанба куни Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилаяпти.

Шунингдек, мазкур иш доирасида 1 январь куни ҳибсга олинган 36 ёшли ўзбекистонлик 2 февралгача шаҳарни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилган.

Бобур Эсонов билан бир уйда яшаган 24 ёшли яна бир ўзбекистонлик эса қидирилмоқда.

Полиция терговчиси Саймон Стилл тергов ҳали бошланғич босқичда эканини айтиб, ўзбек фуқаросининг ўлими борасида бирор маълумотга эга бўлган кишиларни полицияга мурожаат этишга чиқирди.

“Getreading” нашри Саймон Стиллнинг "Боб дея танилган Бобур Эсоновнинг Ўзбекистондаги оиласи унга нима бўлганини билишни жуда истайди ва ҳар қандай маълумот тергов учун муҳим", деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси мулозимлари Бобур Эсонов ўлими ҳақида хабар топганликларини айтишди.

Британиянинг Рединг шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ўлиги топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:09 0:00
Бевосита линк

Унинг жасадини Ўзбекистондаги қариндошларига жўнатиш борасида элчихона қандай кўмак бериши мумкин, деган саволга мулозимдан аниқ жавоб бўлмади.

Бобур Эсонов Рединг шаҳридаги кафелардан бирида ишлаб келган.

У 1998 йилда Ўзбекистон президентининг "Умид" жамғармаси орқали Британиянинг Рединг шаҳрида молия сохаси бўйича таълим олган.

Бобур уч йил Британияда ўқиб, Ўзбекистонга қайтган ва "Умид" жамғармаси билан келишув доирасида беш йил ишлаб берган.

Сўнгра у яна Британияга қайтган. Унинг етти ёшли қизи ва рафиқаси Ўзбекистонда яшамоқда.

XS
SM
MD
LG