Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

OzodNazar: “Москва Тошкентнинг қудаси, ўзи емай, унга едиради”


Россия Туркманистондан олган гази учун 2015 йилнинг бошидан буён пул тўламаяпти. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати расмий портали ўтган йил июлида хабар қилган эди. Йил охирига келиб эса, “Газпром экспорт” ширкати 2016 йил 1 январидан Туркманистон газини сотиб олишни тўлалигича тўхтатиши ҳақида билдирди ва дарҳол бозорда бўшаб қолган жойни Ўзбекистон эгаллаши ҳақида баёнот пайдо бўлди.

Аҳолиси электр қуввати тақчиллигидан азият чекиб келаётган Ўзбекистонэнергиянинг бу турини Афғонистонга сотиш ҳажмини оширганига кўп бўлгани йўқ. Хўш, энди навбат газга келдими?

Бу ва Ислом Каримовнинг Янги йил табригида келтирилган баъзи рақамлардан пайдо бўлган саволларимизни тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровга бердик.

Ғолиббек Холназаровнинг OzodNazarи:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:05 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG