Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:23
Яна қиш бошланиб кетди
Яна қиш бошланиб кетди

Бодомни бу йили ҳам совуқ урди

Бодомни бу йили ҳам совуқ урди

Жиззаҳ вилояти, Бахмал туманида яшайман.

Бу йили жуда тушунарсиз бир қиш бўляпти. Мана қаранг ўтган ҳафта ҳаво жуда исиб кетиб баҳор келгандай бўлди. Бодом гуллади, гуллар очилганди.

Бахмал, Бодом гуллади
Бахмал, Бодом гуллади

Қишнинг қоқ ўртасида гуллар очилди
Қишнинг қоқ ўртасида гуллар очилди

Энди эса кеча Бахмалда қалин қор ёғиб дарахтлар қор тагида қолди. Бу йили ҳам бодомларимизни совуқ урди.

Яна қиш бошланиб кетди
Яна қиш бошланиб кетди

Мана энди уйимизда на электр на газ бор. Одамлар тезак ва ўтин ёқишга ўтди.

Уйни иситиш учун газ йўқ
Уйни иситиш учун газ йўқ

Коллеж талабалари амалиёт учун пора тўлашга мажбурми?

43 - мактаб, Ҳакан қишлоғи, Андижон тумани
43 - мактаб, Ҳакан қишлоғи, Андижон тумани

Андижон тумани Ҳакан қишлоғидаги 43-мактабда амалиёт ўтаётган педагогика коллежи талабаларидан амалиёт дафтарчасига муҳр босиб беришлари учун 100 АҚШ долларидан талаб қилинмоқда. Бундан туман халқ таълими раҳбарияти хабардор аммо чора кўрмайди.

Таҳр. Озодликка етиб келган бу хабарда мулозимлар исмлари ҳам келтирилган.

"Электр бермасангиз АҚШ фуқаролигини беринг"

Шахрисабз, Кулоллик маҳалласи, Наматмон кўчаси
Шахрисабз, Кулоллик маҳалласи, Наматмон кўчаси

Ман Шахрисабз шаҳридаги Кулоллик маҳалласидаги Наматмон кўчасида яшайман. Ўтган куни қўшнимиз свет идорасига бориб, электр беришларини талаб қилган, акс ҳолда АҚШ фуқаролигини беришни сўраган экан, шундан сўнг уйига участковой келиб бошини қотирипти. Энди айнан бугундан бошлаб бизнинг кўчани электрдан узиб қўйишди. Бир минут ҳам свет бергани йўқ. Бизнинг ён кўча билан линиямиз бир аммо улардан свет бору, бизда йўқ.

Шахрисабз, Кулоллик маҳалласи, Наматмон кўчаси
Шахрисабз, Кулоллик маҳалласи, Наматмон кўчаси

Москвадаги Ўзбек элчихонасида кимни мойлаш керак?

Вақтинча паспорт
Вақтинча паспорт

...мана шунақа гаплар, оддий одамлар 1 ойда ҳам ололмайдиган вақтинча "утеренний" паспортни пулини керакли одамларга тўласангиз бир кунда тайёр бўлади.

Москвадаги элчихонамиз одамлар мусибатидан фойдаланиб пул ишлайдиган жой. Бу элчихонада бўлаётган ишларга ҳеч ким қарамаяпти.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG