Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

BahsOnline: Ҳукмдорга қарши чиқиш мусулмон учун гуноҳми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида мусулмонларнинг ўз мамлакати раҳбарларига қарши чиқиши, уларни танқид қилиши ислом нуқтаи назаридан қанчалик тўғри эканлиги муноазара қилинди. Агар сиз ҳам баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Фейсбук ижтимоий тармоғида ўзбекистонлик икки нафар ислом олимининг “Президентимизни дуои хайр қиламиз” деган мақоласи муштарийлар орасида катта баҳс келтириб чиқарди.

Мақола муаллифлари келтирган иқтибослардан бирида подшоҳлар жабр қилса ҳам, уларга итоат қилишликка чақирилади:

“Подшоҳларимизга ва ишларимизнинг ҳокимларига, гарчи улар жавру ситам қилсалар ҳам, қарши чиқишни жоиз демаймиз! Уларнинг ҳаққига дуои бад қилмаймиз! Уларга итоат қилишдан қўл тортмаймиз! Уларга итоат қилишни, Аллоҳ таоло фарз қилган тоати деб биламиз! Модомики, улар гуноҳга буюрмасалар, бўлди. Уларнинг ҳаққига яхшилик ва офиятни тилаб дуои хайрлар қиламиз! Аҳли суннат ва жамоатга эргашамиз, ҳар хил гуруҳлар, қарши ҳаракатлар ва фирқалардан узоқ бўламиз!”

Муаллифлар иқтисбосдаги бу фикрларни қўллаб қувватлар экан, бундай дейди:

“Аҳли суннат ва жамоат ақидаси мана шу! Ҳамманинг ҳаққига, айниқса, бошлиқлар, раҳбарлар, ҳокимлар, подшоҳлар ҳаққига фақат дуои хайрлар қилинади”.

BahsOnline: Ҳукмдорга қарши чиқиш мусулмон учун гуноҳми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:05 0:00

Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтида бу мақолага жавоб ёзган Абдуллоҳ Нусрат ўзбекистонлик ислом олимларининг бу фикрларига қарши чиқар экан, шундай деб ёзди:

“Улар “виждон амри ила” бу мақолани ёздиларми? Ёки “акахонлар” буюртма қилишганми? Бир нима дейиш қийин. Чунки бу икки олимнинг илми жуда чуқур. Ўзбекистонда илмий доираларда ҳурматлари юқори. Эътиқодли мусулмонларга билиб-билмай туҳмат қилиб қўйиш гуноҳи азим”, дейилади мақолада.

Хўш, мусулмонлар учун ҳукмдорга қарши чиқиш, уни танқид қилиш гуноҳми?

Мусулмон подшоҳнинг иши қандай бўлишидан қатъий назар фақат уни дуо қилиб т уриши керакми?

Баҳснинг аудиосини қуйида тингланг:

BahsOnline: Ҳукмдорга қарши чиқиш мусулмон учун гуноҳми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:34 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG